速報APP / 圖書與參考資源 / Ҳуснбузар

Ҳуснбузар

價格:免費

更新日期:2019-03-21

檔案大小:21M

目前版本:4.0

版本需求:Android 4.1 以上版本

官方網站:mailto:sobir1986.02@gmail.com

Email:https://cloud.mail.ru/public/AJ8K/UMbfL3wL4

Ҳуснбузар(圖1)-速報App

Ҳуснбузар - ёғ безлари функциясининг бузилиши

натижасида терига турли хил тошмалар тошиши;

бу тошмалар тутунчалар кўринишида бўлиб,

уларда майда-майда маддалар ҳосил бўлишидан иборат

тери касаллиги. Кўпинча оддий ва қизил ҳуснбузар

учрайди. Аслида бир неча хил ҳуснбузар ўрганилган.

Оддий ҳуснбузар (йигит гули ёки ўсмирлик

ҳуснбузари) кўпинча йигит-қизлар балоғатга етиш

даврида юз, кўкрак ва энса терисида пайдо бўлади.

Бу даврда ёғ безлари зўр бериб ишйлайди. Юз,

кўкрак ва елкаларда ёғли себорея аломатлари юзага

келади. Тери ялтираб туради, ундаги майда тешиклар

кенгайиб, кўзга ташланадиган бўлиб қолади, баъзи

жойларда тери апельсин пўстига ўхшаб қолади.

Шу тешиклар ва соч халтачаларига ёғ йиғилиши

натижасида қора нуқталар пайдо бўлади. Улар ситилса,

йиғилиб қолган ёғ чувалчангга ўхшаб буралиб

чиқади. Агар шу ёғга йиринг пайдо қилувчи

микроблар тушса, яллиғланиш жараёни юз беради.

Тери қизариб шишади ва сизлоғич пайдо бўлиб,

катталашади, оғрийди, соч чиқиб туради, ўртасидан

йиринг бойлайди. Кейинчалик у ёрилиб, ичидан

йиринг чиқади. Бора-бора ўрнида қорамтир

доғ қолдириб, йўқолиб кетади.

Баъзан терининг чуқур қаватида ёғ йиғилиб,

шиш пайдо бўлади ва йиринг бойлайди.

лик пишиб ёрилади. Охири чандиқ ҳосил қилиб,

битиб кетади. Эркакларда кўпинча йирингли ҳуснбузар

учрайди ва узоқ вақт туради. Яллиғланиш

аломатлари унча кучли бўлмайди. У бир ерда битиб,

бошқа ердан чиқаверади. 30-35 ёшда анча

Ҳуснбузар(圖2)-速報App

камаяди.

Жигар, меъда-ичак ва ҳоказолар функциясининг

бузилиши натижасида ҳам ҳуснбузар тошиши

мумкин. Дастлаб терида (аксари ёғли терида)

ёғ безлари оғзини беркитиб қўядиган кулрангқорамтир

тиқинлар (комедонлар) пайдо бўлади.

Баъзи тиқинларда учи маддалаб турадиган тугунча

- оддий ҳуснбузар вужудга келади. Бунда терида

йирик (энг каттаси ловиядек бўлиши мумкин)

маддалар пайдо бўлади, улар ёрилгач, ўрни чандиқланиб,

кўкимтир доғлар қолади ва шу жой териси

қаттиқлашади.

Ёғ безидан кўплаб ажралиб чиқаётган ёғ тери

юзасига чиқиб кетолмай, безнинг бирон ерида йиғилиб

қолади. Шу без яқинидаги тери мугуз қаватининг

ҳужайралари ҳам қўшилиб, ёғ бези йўлини

бутунлай бекитиб қўяди ва мошдек, баъзан эса ундан

каттароқ оқ тугунча ҳосил қилади. Бу оқ ҳуснбузар

деб аталади. Оқ ҳуснбузар одатда яллиғланмайди,

кишига азоб бермайди, фақат юз ҳуснини бузади.

У кўпинча қовоқлар ва пешанада учрайди.

Кўмир конида, нефть маҳсулотлари ва ёнилғилар

билан ишловчи ишчилар тирсагида, баъзан терининг

бошқа очиқ ерида ёғ безларининг коваклари

очиладиган тешикларга нефть, ёнилғи, кўмир

чанглари йиғилиб, ёғ безлари йўлини бекитиб

қўяди ва ҳуснбузар пайдо қилади. Бу касбга алоқадор

ҳуснбузардир.

4

Узоқ вақт йод, бром препаратларини қабул қилиб

юрувчи беморлар танасининг баъзи жойларига ҳуснбузарга

Ҳуснбузар(圖3)-速報App

ўхшаш тошмалар тошиши мумкин.

Асаб системаси, ички секреция безлари фаолиятининг

бузилиши, сил, меъда-ичак касалликлари туфайли

ҳам ҳуснбузар тошишини юқорида айтиб ўтдик.

Одатда ҳуснбузар қишда — совуқда кўп тошади,

чунки совуқда ёғ қотиб қолиб, ёғ безлари ковакларидан

равон чиқиб кетолмайди.

Баъзан ҳуснбузар тошишига колбаса, қази, тузланган

балиқ, икра, какао, шоколад кўп ейиш, қабзият

сабаб бўлади. Ҳуснбузар тошишига мойил кишилар

мумкин қадар шу таомлардан парҳез қилишлари,

кўпроқ қора нон, қайнатиб пиширилган гўшт,

ёғсиз балиқ, сабзавот, сузма, қатиқ, кефир, олма,

умуман, А, В, С витаминларига бой овқатлар истеъмол

қилишлари керак. Хамир ва ёғли овқатларни

кам ейиш, спиртли ичимликлар ичмаслик, ичнинг

равон келиб туришини таъминлаш зарур. Врач

маслаҳати билан қуёш нурида тобланиш, денгизда

чўмилиш, спорт билан шуғулланиш, очиқ ҳавода

сайр қилиш каби омилларни қўллаб, организмни

чиниқтириш ҳуснбузар тошишининг олдини олишда

муҳим роль ўйнайди...

"Биринчи саҳифа"

"ҲУСНБУЗАР НИМА"

"ДАВО ЧОРАЛАРИ"

"ТЕРИ ТИНИҚ БЎЛИШИ УЧУН..."

"Ниқоблар"

"Лосьонлар"

"Малҳамлар"

"Кремлар"

"ТЕРИ ПЛРВЛРИШИДА ДАРМОНДОРИЛАРНИНГ ЎРНИ"

Ҳуснбузар(圖4)-速報App

"ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:"

"ҲУСНБУЗАР"

Ҳуснбузар(圖5)-速報App